АЙИРМАСИН Мен-ку оппоқ орзулардан бўлдим жудо, Оққушимнинг қанотини қайирмасин, Майли менинг севгим увол бўлсин, худо Севганимнинг севганидан айирмасин. Туйғуларим бўйнимдаги дор бўлса ҳам, Севганига бахт тиламоқ ор бўлса ҳам, Майли менга икки олам тор бўлса ҳам, Севганимнинг севганидан айирмасин. Икки ёшнинг тўрт фасли ҳам баҳор бўлсин, Ошиқ диллар бир бирига хумор бўлсин, Муҳаббатим бўйнидаги тумор бўлсин, Севганимнинг севганидан айирмасин. Кулиб кулиб қўлларига гуллар тутай, Шодон бўлсин майли ўзим ғамлар ютай, Тақдир экан севиб севилмаслик нетай, Севганимнинг севганидан айирмасин. Бахтли бўлсин ярашишиб бўйларига, Рўёб берсин орзу умид ўйларига, Ўзим бориб ёр ёр айтай тўйларида, Севганимнинг севганидан айирмасин. Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
https://t.me/Xurshid_Karim/26296