⚡️МАҚСАДЛИ ИПОТЕКА ОМОНАТИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ: СУБСИДИЯ МАБЛАҒИГА ҲАМ БАНК ФОИЗИ ҲИСОБЛАНАДИ ▪️2026 йил 1 июлдан бошлаб ипотека субсидиясига эга фуқаролар учун мақсадли ипотека омонати механизми расман ишга тушди. Янги тартибга кўра, субсидия хабарномасига эга фуқаро банкда махсус ипотека омонати ҳисобварағини очади ва дастлабки бадал учун ўз маблағини ушбу ҳисобвараққа жойлаштиради. Шундан сўнг давлат томонидан ажратилган субсидия ҳам шу ҳисобвараққа ўтказилади. ▪️Энг муҳим янгиликлардан бири - омонатда жамланган маблағларга, жумладан давлат субсидиясига ҳам, банк томонидан бозор ставкаси асосида фоиз ҳисобланади. Шу тариқа, фуқаро уй сотиб олгунга қадар маблағларидан қўшимча даромад олиш имкониятига эга бўлади. ▪️Фуқаро 12 ой ичида биринчи бозордан уй танлаб, ипотека кредити учун банкка мурожаат қилиши лозим. Агар кредит тасдиқланса, омонатдаги маблағлар, ҳисобланган фоизлар ва ипотека кредити маблағи тўғридан-тўғри қурилиш ташкилоти ҳисобварағига ўтказилади. Агар ипотека кредити ажратилмаса ёки белгиланган талаблар бажарилмаса, фуқаронинг ўз маблағи унга ҳисобланган фоизлари билан қайтарилади. Давлат томонидан ажратилган субсидия маблағи эса ҳисобланган фоизлари билан бирга Давлат бюджетига қайтарилади. Янги механизм ипотека расмийлаштириш жараёнида дастлабки бадал маблағларининг бекор ётиб қолмаслигини таъминлайди. Бу бир томондан фуқароларга қўшимча фоиз даромади келтирса, иккинчи томондан субсидия маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва уларнинг ҳаракатини шаффоф назорат қилиш имкониятини оширади. 👉 @bankirkundaligi 👈
https://t.me/bankirkundaligi/10191